1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ижтимоий соҳа ходимларининг ҳар ойлик иш ҳақига қўшимча устамалар белгиланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхатларини янада кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ижтимоий соҳа ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш, ҳуқуқий мақомини белгилаш ва обрўсини ошириш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Республикамизнинг олис ва чекка ҳудудларида фаолият юритаётган ижтимоий соҳа ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш учун устамалар бериш тизими жорий қилинган ҳудудлар рўйхатларини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар рўйхатига Фарғона туманининг «Ҳосилот» ҳамда Риштон туманининг «Чўнғара» маҳалла фуқаролар йиғинларини ва Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманидаги айрим ҳудудларни киритиш;
бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхатига Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманидаги айрим ҳудудларни киритиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2024 йил 1 июнга қадар умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар рўйхатларини қайта кўриб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 10 январь,
19-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 19-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарорида:
1) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги «Халқ таълими вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 сентябрдаги 510-сон қарори билан тасдиқланган Бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхатида: