Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 610-сон «Ўзбекистон Республикасида ҳамда хорижда ҳужжатлар ва далолатномаларни консуллик легаллаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан 1997 йил 14 февралда тасдиқланган Консуллик легаллаштириш тўғрисидаги
йўриқнома (рўйхат рақами 313, 1997 йил 12 март) (Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив ҳужжатлари ахборотномаси, 1997 йил, 5-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2017 йил 14 октябрдаги 27-сон «Консул томонидан ҳужжатларни қонунийлаштириш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 313-1, 2017 йил 17 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 10/17/313-1/0134-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2018 йил 27 ноябрдаги 37-сон «Консуллик легаллаштириш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 313-2, 2018 йил 29 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 10/18/313-2/2417-сон).