Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сон «Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилиниши муносабати билан «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги
Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 февралдаги 108-сон «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 18 мартдаги 51-сон «Қаттиқ ёқилғидан фойдаланиш ва уни ҳисобга олиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги
буйруғига (рўйхат рақами 2096, 2010 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 122-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ 2024 йил 28 январдан эътиборан кучга киради.
«Ўзбекистон Республикасининг «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги, «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 февралдаги 108-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:».
«Мазкур Қоидалар қаттиқ ёқилғидан фойдаланиш ва уни ҳисобга олишнинг тартибини белгилайди.»;
в)
29-банддаги «давлат метрология текширувидан» деган сўзлар «метрология текшируви ва давлат метрология назоратидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.