Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 368-сон «Чорвачилик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 20 декабрдаги 14-сон «Қоракўлчилик субъектларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 3213, 2020 йил 24 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2020 й., 10/20/3213/0078-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.