Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2009 йил 2 ноябрдаги 89, 105, 7-сон «Тендер ва танлов савдоларини эълон қилиш ва ўтказишда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига преференциялар берилиши мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 2052, 2009 йил 2 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 49-сон, 528-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.