Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 октябрдаги 544-сон «Профессионал медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 29 ноябрдаги 533-мҳ-сон «Профессионал медиаторлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 3092, 2018 йил 29 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 10/18/3092/2246-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 13 майдаги 13-мҳ-сон «Профессионал медиаторлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 3092-1, 2022 йил 13 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 10/22/3092-1/0416-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 15-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик тизими такомиллаштирилиши муносабати билан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғининг
455-банди (рўйхат рақами 3313, 2021 йил 28 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон).