1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш ҳамда қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли «Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қорақалпоғистон Республикасида аҳолининг қиш-баҳор ойларида асосий қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва бозорларда нарх-наво барқарорлигини сақлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 майдаги ПҚ-264-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасини ташкил этган ҳолда интервенция тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 29 декабрдаги 729-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш ҳамда қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисми 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида қопланади, 2024 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш ахборот тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 16 декабрдаги 711-сон қарорига3-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Ходжаев ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 29 ноябрь,
632-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 ноябрдаги 632-сон қарорига 1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига (кейинги ўринларда — Уюшма) аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан қоплаш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом талаблари Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо бўлмаган, кооперация ташкил этмаган ва совиткичли сиғимларни ишга туширмаган субъектларга нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
совиткичли сиғимлар — асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қулай шароитда сақлашга мўлжалланган ёпиқ турдаги ҳамда кооперация асосида иш ташкил этган ва совиткичли ускуналар билан жиҳозланган сиғимлар;
совиткичли сиғимларни жиҳозлаш — асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари сақланадиган ёпиқ турдаги совиткичли сиғимларни зарур қурилма, ускуна ва жиҳозлар билан жиҳозлаш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
субсидия — товарлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган маблағлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 декабрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш» ахборот тизими тўғрисидаги низом.
ариза берувчи — Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо бўлган ва кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни ишга туширган ҳамда совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида субсидия олиш учун мурожаат қилган субъект;
4. Агентлик томонидан ушбу Низомга асосан ажратиладиган субсидиялар ҳисоби Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағида юритилади.
5. Уюшмага аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича субсидия ажратилади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши]
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Уюшма билан биргаликда асосий қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, ушбу маҳсулотларни сақлаш учун қурилиши ва жиҳозланиши режалаштирилаётган совиткичли сиғимларнинг прогноз параметрларини аниқлайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.05.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари]
7. Ариза берувчи кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича Агентликка «Agro-subsidiya» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Agro-subsidiya» АТ) орқали мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклда электрон ариза билан мурожаат қилади.
қуриш ва/ёки хизматлар кўрсатиш бўйича тузилган шартнома;
амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар, ҳисобварақ фактуралар).
Аризадаги маълумотлар ва тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.
Ишчи гуруҳ томонидан ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
8. Ишчи гуруҳ «agro-subsidiya» АТ орқали тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни, шунингдек, объект ишга туширилганлиги ва/ёки жиҳозланганлигини ўн кун муддат ичида жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Ариза қуйидаги мезонлар бўйича ўрганиб чиқилади:
совиткичли сиғимнинг Уюшмага аъзо субъект томонидан кооперация ташкил этган ҳолда қурилганлиги;
совиткичли сиғимнинг тўлиқ жиҳозланганлиги ва ишга туширилганлиги;
ушбу Низомнинг 7-бандига асосан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги.
Ўрганиш натижаларига кўра ишчи гуруҳ уч иш куни ичида:
ишга туширилган совиткичли сиғим ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқ бўлганда, мазкур Низомга 3-иловадагишаклда субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани шакллантиради ва «Agro-subsidiya» АТ орқали ариза берувчига юборади;
ишга туширилган совиткичли сиғим ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқ бўлмаганда, мазкур Низомга 4-иловадагишаклда субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани шакллантиради ва «Agro-subsidiya» АТ орқали ариза берувчига юборади.
Бунда тайёрланган хулосалар ишчи гуруҳ раҳбари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сон қарори билан тасдиқланган Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
9. Субсидия ажратиш рад этилганда, ариза берувчи ишчи гуруҳ хулосасида кўрсатилган камчиликларни тўлиқ бартараф қилгандан сўнг «Agro-subsidiya» АТ орқали субсидия ажратиш тўғрисида қайта мурожаат қилиши мумкин.
10. Ариза берувчи ишчи гуруҳнинг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосасидан норози бўлса, юқори турувчи орган ёки судга шикоят қилиши мумкин.
11. Субсидиялар ишчи гуруҳнинг субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасига биноан Агентлик ва совиткичли сиғимни ишга туширган субъект ўртасида имзоланган шартномага асосан ажратилади.
Совиткичли сиғимлардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида шартномада томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, совиткичли сиғимни ишга туширган субъект дастлабки беш йил давомида фаолиятини ўзгартирган ёки тўхтатган тақдирда, ажратилган субсидияларни қайтарилиши тўғрисидаги бандлар кўрсатилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
12. Субсидия ажратиш бўйича шартнома тузилгандан кейин Агентлик субсидия маблағларини уч иш куни ичида совиткичли сиғимни ишга туширган субъектнинг тижорат банкидаги асосий ҳисобварағига ўтказиб беради.
13. Субсидия ажратилган субъектлар реестри Агентлик томонидан юритилади.
3-боб. Агентлик ва совиткичли сиғимни ишга туширган субъект ўртасида тузилган шартнома шартларининг бажарилишини мониторинг қилиш тартиби
14. Агентлик ва совиткичли сиғимни ишга туширган субъект ўртасида тузилган шартнома шартларининг бажарилиши Агентлик ва унинг Қорақалпоғистон Республикасидаги бўлими томонидан назорат қилинади.
15. Агентлик ва совиткичли сиғимни ишга туширган субъект ўртасида имзоланган шартнома қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Агентлик ва совиткичли сиғимни ишга туширган субъект ўртасида имзоланган шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаганда;
совиткичли сиғимни ишга туширган субъект дастлабки беш йил давомида ўз фаолиятини ўзгартирган ёки тўхтатганда;
совиткичли сиғимлардан мақсадли ва самарали фойдаланмаслик ҳолатлари аниқланганда.
16. Мазкур Низомнинг 15-бандида қайд этилган ҳолатлар аниқланганда, ушбу Низомга 5-иловадагишаклда далолатнома расмийлаштирилади.
Далолатнома Агентлик ва совиткичли сиғимни ишга туширган субъект ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш учун асос бўлади.
17. Агентлик мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган далолатномага асосан субсидия олган субъектга субсидияни Агентликнинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариш тўғрисида хабарнома юборади.
18. Субсидия олган субъект хабарнома юборилган кундан бошлаб бир ой ичида субсидияни ихтиёрий равишда қайтармаса ёки қайтаришни рад этса, субсидияни мажбурий ундириш масаласи суд тартибида ҳал қилинади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
19. Субсидия ажратишда юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокара ўтказиш орқали ҳал этилади.
Бунда тарафлар ўртасидаги келишмовчиликлар музокара ўтказиш орқали ҳал этилмаган тақдирда, суд тартибида ҳал этилади.
20. Уюшмага аъзо бўлган субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Ижрочилар
Амалга ошириш механизми
Муддати
1-босқич
Ариза берувчи
«Agro-subsidiya» АТ орқали электрон шаклда ариза тақдим этади.
«Agro-subsidiya» АТ орқали тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни, объект ишга туширилганлигини ва/ёки жиҳозланганлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Ариза тақдим этилгандан кундан эътиборан 10 кун ичида
3-босқич
Ишчи гуруҳ
Ўрганиш натижалари бўйича ариза берувчига субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани «Agro-subsidiya» АТда расмийлаштиради.
3 иш куни ичида
4-босқич
Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги
Ишчи гуруҳнинг субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан «Agro-subsidiya» АТ орқали расмийлаштирилган хулосасига асосан ариза берувчи билан шартнома имзолайди.
Хулоса расмийлаштирилгандан сўнг
5-босқич
Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги
Ариза берувчининг тижорат банкидаги асосий ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради.
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисида
АРИЗА
1. Қорақалпоғистон Республикаси ______________ туманида кооперация ташкил этган холда,
совиткичли сиғимни қурган ва жиҳозлаган тадбиркорлик субъектининг номи
9. Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо бўлган ва кооперация ташкил этган ҳолда, қуриб ишга туширилган ва жиҳозланган совиткичли сиғимлардан 5 йил давомида фаолиятимни ўзгартирмасдан, мақсадли ва самарали фойдаланишга кафолат бераман.
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича ишчи гуруҳ
ХУЛОСАСИ
Қорақалпоғистон Республикаси ________ туманида кооперация ташкил этган холда совиткичли сиғимни қуриб ишга туширган ва жиҳозлаган __________________________ тадбиркорлик субъектининг қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисида 20___ йил «___» ___________даги ______-сон мурожаати Ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъект томонидан кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун қуриб ишга туширилган совиткичли сиғимдан 5 йил давомида самарали ва мақсадли фойдаланиш шарти билан ______________ сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишни рад этиш бўйича ишчи гуруҳ
ХУЛОСАСИ
Қорақалпоғистон Республикаси ____________ туманида кооперация ташкил этган холда. совиткичли сиғимни қуриб ишга туширган ва жиҳозлаган ______________________________ тадбиркорлик субъектининг қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисида 20____ йил «_____» __________даги _______-сон мурожаати Ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилди ва куйидагилар аниқланди:
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъект томонидан кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилди.
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъект томонидан совиткичли сиғимни қуриш ва жиҳозлаш жараёнида шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаган.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар)]
1. Мазкур Низом Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига (кейинги ўринларда — Уюшма) аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қоплаш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом талаблари Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо бўлмаган, кооперация ташкил этмаган, электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатмаган, тегишли туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилотида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган совиткичли сиғимларга эга субъектларга нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
совиткичли сиғимлар — асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қулай шароитда сақлашга мўлжалланган ёпиқ турдаги ҳамда кооперация асосида иш ташкил этган ва совиткичли ускуналар билан жиҳозланган сиғимлар;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
субсидия — товарлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган маблағлар;
электр энергияси истеъмолчиси — Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо бўлган ва кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида субсидия олиш учун мурожаат қилган субъект.
3. Электр энергияси истеъмолчилари ва туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномага асосан Уюшмага аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда ишга туширилган совиткичли сиғимлар учун электр энергиясини етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига мувофиқ тартибга солинади.
4. Уюшма электр энергияси истеъмолчиларининг кооперация ташкил этган ҳолда, ишга туширилган совиткичли сиғимларининг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида кейинги йил учун талаб этиладиган электр энергияси ва унинг қиймати бўйича талабномаларни таҳлил қилади, умумлаштиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан келишган ҳолда, ҳар йили 1 июнга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Уюшма томонидан тақдим этилган талабномалар асосида тегишли субсидия маблағлари ажратишни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутади.
2-боб. Электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.06 Энергия билан таъминлаш шартномаси]
6. Туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти билан электр энергияси истеъмолчиси ўртасидаги ҳисоб-китоб белгиланган тартибда тасдиқланган тегишли тарифлар асосида тузилган электр таъминоти шартномасига мувофиқ амалга оширилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари.
7. Электр энергияси истеъмолчиси туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти билан биргаликда ҳисоб-китоб даври якунлангандан сўнг, кейинги ойнинг 5-санасига қадар фойдаланилган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномасини тузади.
8. Электр энергияси истеъмолчиси ҳисобот ойида сарфлаган электр энергияси қийматининг 50 фоизини Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қоплаш учун субсидия олиш мақсадида туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти билан тузилган таққослаш далолатномаси ва ҳисоб-фактураларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар «Agro-subsidiya» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Agro-subsidiya» АТ) орқали Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) тақдим этади.
9. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ҳар ойда электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасига кўра истеъмолчи томонидан истеъмол қилинган электр энергияси кўрсаткичларини «Agro-subsidiya» АТга киритиб боради.
Зарур ҳолларда, туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти ва туман (шаҳар) ғазначилик бўлими томонидан электр энергияси истеъмоли бўйича тақдим қилинган ҳисоб-китоблар жойига чиққан ҳолда ўрганилиши мумкин.
10. Туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган далолатнома ва ҳисоб-фактураларда кўрсатилган электр энергияси истеъмоли харажатларининг 50 фоизи, лекин ҳар бир ҳисобот ойи учун 15 минг киловатт соат электр энергияси қийматидан ошмаган миқдори Агентлик томонидан электр энергияси истеъмолчисининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкида очилган ҳисобварақларига ўтказиб берилади.
Электр энергияси истеъмолчисининг ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлмаган бошқа электр энергияси истеъмоли харажатлари унинг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади.
11. Электр энергияси истеъмолчиси туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти билан ҳисоб-китобларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширмаганда, туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти томонидан электр энергияси истеъмоли бўйича юзага келган қарздорликни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган талабнома юборилади ҳамда электр энергияси истеъмолчиси электр энергияси тармоғидан узиб қўйилиши ҳақида огоҳлантирилади.
12. Электр энергияси истеъмоли бўйича юзага келган қарздорлик талабномада кўрсатилган муддатда бартараф этилмаган тақдирда, туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти томонидан электр энергияси истеъмолчиси электр энергияси тармоғидан узиб қўйилади ва қарздорликни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари.
13. Электр энергияси истеъмолчиси томонидан электр энергияси истеъмоли бўйича юзага келган қарздорлик тўлиқ қоплангандан кейин уни электр энергияси тармоғига қайта улаш харажатлари электр энергияси истеъмолчиси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
14. Электр таъминоти шартномасида белгиланган мажбуриятларни бажаришда юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокара ўтказиш орқали ҳал этилади.
Бунда тарафлар ўртасидаги келишмовчиликлар музокара ўтказиш орқали ҳал этилмаган тақдирда, суд тартибида ҳал этилади.
15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101, 102-моддалари.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 ноябрдаги 632-сон қарорига 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш ахборот тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 16 декабрдаги 711-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар
2-илова қуйидаги мазмундаги 20 ва 21-позициялар билан тўлдирилсин:
«
20.
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, ишга туширилган совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш.