1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«Ургут» эркин иқтисодий зонасининг айрим ҳудудларини мақбуллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Самарқанд вилоятида ташкил этилган «Ургут» эркин иқтисодий зонасининг 125,3 гектар ҳудудида зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш кўп миқдорда маблағ талаб этиши, ҳудудга инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш натижадорлиги пастлигини ҳамда айрим ер майдонларида кўп йиллик мевали дарахтларнинг мавжудлигини, шунингдек, 177,12 гектар ер майдони юқори кучланишли электр энергияси ва юқори босимли табиий газ тармоқларининг муҳофаза ҳудудлари таркибига киришини инобатга олиб, жами 302,42 гектар ер майдонларини «Ургут» эркин иқтисодий зонаси таркибидан чиқариш ҳамда давлат захирасига қайтариш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
мақбуллаштирилган ер майдонларини «Ургут» эркин иқтисодий зонаси таркибидан чиқариш.
2. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Кадастр агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Ургут» эркин иқтисодий зонаси таркибидан чиқариладиган ер майдонларини белгиланган тартибда тегишли туман ҳокимликлари захирасига қайтариш ва кейинчалик улардан самарали фойдаланиш чораларини кўрсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов белгилансин.
Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 28 ноябрь,
ПҚ-378-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 ноябрдаги ПҚ-378-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 ноябрдаги «Ургут» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5278-сон қарорига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ургут» эркин иқтисодий зонаси ҳудуди таркибига кирувчи янги ҳудудлар
РЎЙХАТИ
Т/р
Ҳудуд ва унинг чегаралари
Майдони
(га)
Самарқанд вилояти бўйича
1.
Булунғур тумани, «Ғўбдин» МФЙ ҳудуди:
шимолий томондан — «М-39» автомагистрали;
шарқий томондан — «Витис Доминиус» МЧЖ ХК ҳудуди;
жанубий томондан — «Ғўбдин» кичик саноат зонаси ҳудуди;
ғарбий томондан — аҳоли яшаш пункти ҳудуди.
20,0
2.
Жомбой тумани, «Назар» МФЙ ҳудуди:
шимолий томондан — «Назар» МФЙ ҳудуди;
шарқий томондан — «Назар» МФЙ ҳудуди;
жанубий томондан — «Фирдавс қурилиш хизмати», «Қора Гавҳар Ойбек», «Жомбой қурилиш» ва «Дамир қурилиш сервис» МЧЖлар ҳудуди;
ғарбий томондан — Жомбой тумани кичик саноат зонаси ҳудуди.
13,8
3.
Жомбой тумани, «Назар» МФЙ ҳудуди:
шимолий томондан — «Ўзагрологистисс Сентерс» ва «Диёра НДА» МЧЖ ҳамда «Назар» МФЙ ҳудуди;
шарқий томондан — «Жомбой олтин далалари» ва «Отабек Давуров» фермер хўжаликлари ҳамда «Сўхмон» МФЙ ҳудуди;
жанубий томондан — «Тошкент-Бухоро-Термиз» темир йўли;
шимолий томондан — 500 кВ юқори кучланишли Жануби-ғарбий магистрал электр таъминоти тармоғи;
шарқий томондан — 4Р-246 «Самарқанд — Ургут» автомобиль йўли;
ғарбий томондан — Ургут шаҳри бош режаси асосида лойиҳалаштирилаётган автомобиль йўли;
жанубий томондан — 4Р-47 «Қоратепа — Ургут» автомобиль йўли;
б) «Мерганча» массивидаги ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — 220 кВ юқори кучланишли электр тармоғи;
шарқий томондан — Ургут шаҳри бош режаси асосида лойиҳалаштирилаётган автомобиль йўли;
ғарбий томондан — «Акрамов Зувай Фаттоевич» фермер хўжалиги ер майдонлари;
жанубий томондан — «Мерганча» маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли пунктлари;
в) «Мерганча» массивидаги ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — 4Р-47 «Қоратепа — Ургут» автомобиль йўли;
жануби-шарқий томондан — Ургут шаҳри бош режаси асосида лойиҳалаштирилаётган автомобил йўлининг Камангарон кўчаси билан туташган жойидан 4Р-47 «Қоратепа — Ургут» автомобиль йўли билан туташган жойигача;
шарқий томондан — «Камангарон — Ургут» автомобиль йўли;
г) «Мерганча» массивидаги ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — «Акрамобод замини баҳори» фермер хўжалиги ер майдонлари;
шарқий томондан — Ургут шаҳри бош режаси асосида лойиҳалаштирилаётган автомобиль йўли;
ғарбий томондан — «Камангаронча узумзорлари» фермер хўжалиги ер майдонлари;
жанубий томондан — «Бегзод Қуруқсой» фермер хўжалиги ер майдонлари.