Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги
Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси «Ўздавтемирйўлназорат» ҳамда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2006 йил 17 июлдаги GI 1/6-7-16-сон ва 01-8/2319-сон «Темир йўлларда почтани ташиш ва почта вагонларини эксплуатация қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарори (рўйхат рақами 1613, 2006 йил 16 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 336-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алоқа ва ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 12 апрелдаги 37-сон ва 16/1-мх-сон «Темир йўлларда почтани ташиш ва почта вагонларини эксплуатация қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1613-1, 2013 йил 10 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 19-сон, 249-модда).