toggle_night_mode
Ҳужжат 24.11.2023 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг
буйруғи
Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 24 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3191-2]
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг 2019 йил 14 октябрдаги 8-сон буйруғи (рўйхат рақами 3191, 2019 йил 31 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2019 й., 10/19/3191/3985-сон) билан тасдиқланган Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. АБДУРАҲМОНОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 15 ноябрь,
237-сон
Келишилди:
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. АБДУХАКИМОВ
2023 йил 1 ноябрь
Соғлиқни сақлаш вазири A. ИНОЯТОВ
2023 йил 14 ноябрь

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 15 ноябрдаги 237-сон буйруғига

ИЛОВА

Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 15-банддаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» ҳамда «Санитария — эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати» деган сўзлар тегишли равишда «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» ҳамда «Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 24-банддаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг» ҳамда «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг» деган сўзлар тегишли равишда «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг» ҳамда «Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2023 й., 10/23/3191-2/0885-сон)