toggle_night_mode
Ҳужжат 22.11.2023 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг
буйруғи
Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 22 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3135-3]
1. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 29-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3135, 2019 йил 4 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2019 й., 10/19/3135/2571-сон) билан тасдиқланган Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 1 ноябрь,
17-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 2023 йил 1 ноябрдаги 17-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА

Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
биринчи хатбошидаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари» деган сўзлар «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «халқ таълими» деган сўзлар «умумий ўрта таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошидаги «Спортни ривожлантириш вазирлигига» деган сўзлар «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 2-илованинг 7-позициясидан «болалар-ўсмирлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 3-илованинг 7-позициясидан «болалар-ўсмирлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5. 4-илованинг 7-позициясидан «болалар-ўсмирлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 10/23/3135-3/0872-сон)