Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
ШНҚ 1.04.05-20 «Кўп хонадонли уйларда хоналарни реконструкция қилиш, ўзгартириш ва қайта ускуналаш бўйича бинолар хавфсизлигини таъминлаш қоидалари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 6.1-бандига қўшимча киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик
кодексига асосан буюраман:
1. ШНҚ 1.04.05-20 «Кўп хонадонли уйларда хоналарни реконструкция қилиш, ўзгартириш ва қайта ускуналаш бўйича бинолар хавфсизлигини таъминлаш қоидалари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларнинг
6.1-банди қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«балконларда (лоджияларда) ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи ускуналарни ўрнатиш, шунингдек улардаги асосий юк кўтарувчи конструкцияларга шикаст етказиш;»;
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.