toggle_night_mode
Ҳужжат 07.11.2023 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан анъанавий тарзда кўрсатилаётган давлат хизматларини электрон кўринишга ўтказиш вазифаси белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига бевосита ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан аризаларни автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби ҳамда муддатлари;
чет эл фуқароларини таклиф қилиш бўйича QR-код билан ҳимояланган таклифномаларни расмийлаштириш ва ариза берувчига тақдим қилиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматининг ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 6 ноябрь,
589-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 ноябрдаги 589-сон қарорига
ИЛОВА
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг (кейинги ўринларда — ариза берувчи) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш учун мурожаат этиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддаси.
2. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) бевосита мурожаат этиш ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ваколатли орган томонидан кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
4. Ариза берувчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш учун ўз хоҳишига кўра доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган манзилидан қатъи назар, экстерриториаллик тамойили асосида исталган ваколатли органга ўзи келиб ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси.
5. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ваколатли орган ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тўлдиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Сўровномага қуйидагилар илова қилинади:
таклиф қилинаётган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг 1 дона 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги расми, чет эл фуқаросининг хорижга чиқиш миллий паспорти ёки хорижий давлатда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш ва ҳаракатланиш ҳужжати нусхаси;
таклиф қилинаётган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан бирга таклиф этилаётган вояга етмаган шахс(лар)нинг чет эл фуқаросининг хорижга чиқиш миллий паспорти ёки хорижий давлатда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш ва ҳаракатланиш ҳужжати нусхаси (агар бирга келаётган бўлса);
ариза берувчи таклиф қилинаётган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан қариндош бўлса, у ҳолда қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳужжатлар нусхаси олиниб, асли қайтариб берилади).
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
7. Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда сўровномага тегишли маълумотлар киритилиб, унга илова қилинадиган ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг ариза берувчи уни идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (электрон рақамли имзо, мобил-ID ва бошқалар) тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ариза берувчи давлат хизмати кўрсатилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи) давлат божини тўлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этганда, бож суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат божи тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
9. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) ваколатли органга ўзи келиб мурожаат этганда:
0,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган давлат божи суммаси қайтарилмайди.
11. Ваколатли орган томонидан сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги автоматлаштирилган ахборот тизими ёрдамида икки иш куни ичида текширилади.
12. Ариза берувчининг сўровномаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги ёки уларда хато маълумотлар аниқланса, ушбу ҳужжатлар ариза берувчига камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилади.
Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилишининг аниқ сабаблари кўрсатилган электрон шаклдаги хабарнома ариза берувчига икки иш кун ичида юборилади.
13. Сўровномаси қайтарилган ариза берувчи рад этиш учун сабаб бўлган камчиликларни бартараф этгандан сўнг ваколатли органга беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда қайта мурожаат этишга ҳақли.
Ариза берувчи томонидан белгиланган муддатда қайта мурожаат этилганда, ундан қўшимча йиғим ундирилмайди.
14. Ариза берувчи беш иш куни муддати ўтгандан кейин такроран мурожаат этган тақдирда, сўровнома янгидан берилган деб ҳисобланади ва умумий асосларда кўриб чиқилади, йиғим суммаси ўрнатилган тартибда ундирилади.
15. Ваколатли орган томонидан киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги текширилгандан сўнг сўровнома электрон тизим орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳудудий бошқармасига (кейинги ўринларда — махсус ваколатли орган) юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Махсус ваколатли орган етти иш куни ичида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиниши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида электрон тизим орқали фикрини билдиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ваколатли орган томонидан ўрганиб чиқиш натижаларига кўра ижобий деб топилган талабнома бир иш куни давомида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган таклифнома расмийлаштирилади ҳамда уни ариза берувчига тақдим этилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Таклифнома берилган кундан бошлаб уч ой давомида амал қилади. Ариза берувчи ушбу муддат мобайнида таклифномани Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки унинг ҳудудий бўлинмаларга кириш визаларини расмийлаштириш учун тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Якунловчи қоидалар
18. Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатиш асоссиз рад этилганда, шунингдек, ваколатли орган ходимларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
19. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаси.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ариза берувчи

(Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар)

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига мурожаат қилади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.

Хоҳишига кўра

2-босқич

Ариза берувчи

(Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар)

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи) давлат божини тўлайди.

Мурожаат қилинганда

3-босқич

Ваколатли орган

(Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари)

1. Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади (Автоматлаштирилган ахборот тизими ёрдамида).

2.1. Сўровномада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги аниқланмаса — сўровномани махсус ваколатли органга хулоса олиш учун юборади (идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизими орқали).

2.2. Сўровномада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги аниқланганда — сўровномани ариза берувчига камчиликларни бартараф этиш учун қайтаради.

Икки иш кунида

4-босқич

Махсус ваколатли орган

Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиниши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида фикрини билдиради (идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизими орқали).

Етти иш кунида

5-босқич

Ваколатли орган

(Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари)

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган таклифномани расмийлаштирилади ҳамда ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.

Бир иш кунида

Кейинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш учун
СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. ЖШШИР

2. Ф.И.О.

3. Туғилган санаси

4. Жинси

5. Туғилган жойи

6. Доимий ёки вақтинча яшаш жойи

7. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат тури

8. Серияси ва рақами

9. Берилган санаси

10. Ким томонидан берилган

11. Телефон рақами

II. Ўзбекистон Республикасига таклиф қилинаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳақидаги маълумотлар:

1. Ф.И.О.

2. Туғилган санаси

3. Фуқаролиги

4. Жинси

5. Туғилган жойи тўғрисида маълумот

6. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат тури

7. Серияси ва рақами

8. Амал қилиш муддати

9. Фотосурати

Юкланганда jpeg форматида,

297х382 пиксел 300 кб ошмаган ҳажмда

10. Чет эл фуқаросининг хорижга чиқиш миллий паспорти ёки хорижий давлатда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш ва ҳаракатланиш ҳужжати нусхаси

Юкланганда jpeg форматида,

600 кб ошмаган ҳажмда

11. Танишлик даражаси

12. Меҳнат фаолияти ҳамда лавозими ҳақидаги маълумотлар

III. Ўзбекистон Республикасига таклиф қилинаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан бирга келаётган вояга етмаган шахс(лар) ҳақидаги маълумотлар:

1. Ф.И.О.

2. Туғилган санаси

3. Жинси

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА



‎ТАКЛИФНОМА‎

‎QR-код
‎(матрик штрихли код) ‎

ID-рақами:‎
1. Таклиф қилаётган шахс ҳақидаги маълумотлар: фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси‎
1.1. Манзили‎
2. Таклиф қилинаётган шахс ҳақидаги маълумотлар: фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси‎
2.1. Фуқаролиги‎
2.2. Қайси давлатдан таклиф этилмоқда‎
2.3. Вояга етмаган фарзандлари‎
3. Таклифнома берилган сана‎
4. Таклифноманинг амал қилиш муддати‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2023 й., 09/23/589/0834-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)