Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2004 йил 30 декабрдаги 62-сон буйруғи (рўйхат рақами 1443, 2005 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 2-сон, 16-модда) билан тасдиқланган Селекция ютуғига Ўзбекистон Республикаси патентини бериш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларининг Қисқартиришлар рўйхати
бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ихтисослаштирилган ташкилот — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси.».
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 26 ноябрдаги 8, 109-сон қарори (рўйхат рақами 1878, 2008 йил 2 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 487-модда) билан тасдиқланган Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомда:
1)
5-банддаги «Молия вазирлигининг» ва «Ғазначилиги» деган сўзлар тегишли равишда «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» ва «Ғазначилик хизмати қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2)
18-банддаги «Молия вазирлигининг Ғазначилиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3)
20-банддаги «Молия вазирлигига» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.