toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг
Қарори
«16 ёшгача бўлган болаларни ногирон деб топиш ҳақида тиббий хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 9 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2005-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 ноябрдаги ПҚ-22-сон «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолияти ҳамда болаларга ногиронликни белгилаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2009 йил 13 августдаги 14, 51-ҚҚ-сон «16 ёшгача бўлган болаларни ногирон деб топиш ҳақида тиббий хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2005, 2009 йил 15 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 38-сон, 419-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 21 сентябрь,
36-сон
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 7 сентябрь,
72/2023қ/қ-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2023 й., 10/23/2005-1/0761-сон)