ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ
1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 29 мартдаги 3, 9-сон қарори (рўйхат рақами 2368, 2012 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 21-сон, 240-модда) билан тасдиқланган Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
1-банддаги «ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш рухсатномалари» деган сўзлар «ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномалар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга мувофиқ берилади.».
3. 8-банднинг
«б» кичик банддаги «Маҳалла посбонлари» жамоатчилик тузилмалари аъзолари» деган сўзлар «профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси ва «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзолари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4.
12-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси ёки Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг (бундан буён матнда ички ишлар бошқармалари деб юритилади) патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаларининг ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг (бундан буён матнда вилоят ички ишлар бошқармалари деб юритилади) жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«13. Ҳайвонларни бевосита отиб ташлаш бригада таркибига киритилган овчилик жамиятлари ходимлари, ҳаваскор овчилар томонидан уларга тегишли бўлган фуқаровий ўқотар ов қуроли, ўрмон, овчилик, ўрмон-овчилик хўжаликлари, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари вакиллари томонидан уларга топширилган ҳудудда, хизмат қуроли орқали амалга оширилади.».
6. 14-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «кесма стволли (комбинациялаштирилган) ўқотар ов қуролидан» деган сўзлар «сойли стволли ўқотар ов қуролидан ҳамда комбинацияланган (сойли стволли ва силлиқ стволли) ўқотар ов қуролидан, шу жумладан алмаштириладиган ва жойлаштириладиган сойли стволли ўқотар ов қуролидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«з» кичик банддаги «ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш рухсатномалари» деган сўзлар «ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«л» кичик банддаги «кесма стволли (комбинациялаштирилган) ўқотар ов қуролидан» деган сўзлар «сойли стволли ўқотар ов қуролидан ҳамда комбинацияланган (сойли стволли ва силлиқ стволли) ўқотар ов қуролидан, шу жумладан алмаштириладиган ва жойлаштириладиган сойли стволли ўқотар ов қуролидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8. 20-банднинг
биринчи хатбошисидаги «Маҳалла посбонлари» жамоатчилик тузилмалари аъзолари» деган сўзлар «профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси ва «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзолари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 22-банди «а» кичик бандининг
тўртинчи хатбошисидаги «ўқотар ов қуролининг ва унга ўқ-дориларнинг» деган сўзлар «ўқотар ов қуроли ва унинг ўқ-дорилари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
еттинчи хатбошидаги «ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш рухсатномасида» деган сўзлар «ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномада» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи хатбошидаги «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари» деган сўзлар «экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«ўзида овчилик гувоҳномаси ҳамда ўқотар ов қуролини сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини берувчи тегишли рухсатномага эга бўлишга»;
еттинчи хатбошидаги «ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш рухсатномасида» деган сўзлар «ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномада» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
учинчи хатбошидаги «Маҳалла посбонлари» жамоатчилик тузилмалари аъзолари» деган сўзлар «профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси ва «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзолари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «қуролни олиб юриш, сақлаш ва қўллаш» деган сўзлар «ўқотар ов қуролини сақлаш ва олиб юриш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш рухсатномасида» деган сўзлар «ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномада» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13.
31-банддаги «патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг» деган сўзлар «жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14.
32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Бригадаларга патронларни тақсимлаш ва бериш ҳудудий экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бошқармалари), қишлоқ хўжалиги бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармалари) ҳамда овчилик жамияти томонидан тасдиқланадиган тақсимлаш нормаларига мувофиқ амалга оширилади. Тақсимлаш нормаларида бригада ихтиёрига бериладиган патронлар турлари ва сони кўрсатилиши керак.».
15.
33-банддаги «Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасига» деган сўзлар «Жамоат хавфсизлиги департаменти жамоат тартибини сақлаш хизматига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16.
44-банддаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17.
46-банддаги «патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаси» деган сўзлар «жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18.
47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«47. Ҳисоботнинг биринчи ва иккинчи нусхалари вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) овчилик жамиятида ҳамда ички ишлар бошқармасининг жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармасида қолади, учинчи, тўртинчи ва бешинчи нусхалари — таҳлил қилиш, умумлаштириш ва мавжуд материалларга қўшиб қўйиш учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 30 январидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига, Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти жамоат тартибини сақлаш хизматига, шунингдек рағбатлантириш чораларини кўриш учун Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмасига берилади.».
19. 48-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
20.
1-илованинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Патронларни олган шахс Ф.И.О., лавозими, паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг серияси, рақами, берилган санаси».