1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.03.00 Жазони ижро этиш муассаса ва органлари ҳамда улар фаолиятини назорат қилиш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхоналарда сақлаш ва уларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Суд қарорларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-665-сон Қонунига мувофиқ маъмурий қамоққа олиш тарзидаги жазо чорасини қўллаш ваколати туман (шаҳар) маъмурий судларидан жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларига ўтказилди.
Шу билан бирга, қонунчилик ҳужжатларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати юзага келмоқда.
Қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш, шунингдек, маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхоналарда сақлаш ва уларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси этиб қайта ташкил этилганлиги муносабати билан амалдаги қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш;
маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхоналарда сақлаш ва уларни сақлаш харажатларни ундириш тартибини такомиллаштириш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 11 сентябрь,
459-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 сентябрдаги 459-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 734-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар тўғрисидаги низомда:
а) 2-банддаги «туман (шаҳар) маъмурий суди» сўзлари «жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банддаги «Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва» сўзлари «Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 9-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «туман (шаҳар) маъмурий суди» сўзлари «жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 11-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва» сўзлари «Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 13-банддаги «Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва» сўзлари «Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;
«15. Махсус қабулхоналар фаолияти устидан назорат бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармалари томонидан амалга оширилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 июлдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ушбу Низомга иловадаги» сўзлари «ушбу Низомга 1-иловадаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«8. Навбатчи кун давомида қабул қилинган шахсларнинг йиғмажилдлари ва маъмурий қамоққа олинган шахслардан олинган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ашёларни жамлаб, махсус қабулхона бошлиғи томонидан тайинланган махсус қабулхонанинг ҳисоб-китоби билан шуғулланувчи масъул ходим (ҳисобчи)га топширади.
9. Масъул ходим (ҳисобчи) йиғмажилдларнинг юритилишини ва маъмурий қамоққа олинган шахслардан олинган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ашёларнинг сақланишини таъминлайди ҳамда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда алоҳида китобда қайд этиб боради.
Олиб қўйилган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ашёлар масъул ходим (ҳисобчи) хонасида ўрнатилган, алоҳида ячейкалардан иборат, рақамланадиган ҳамда қулфланадиган шкафларда сақланади»;
в) 11-банд «қоплаганлиги тўғрисида» сўзларидан кейин «ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда» сўзлари билан тўлдирилсин;
г) 12-банднинг биринчи хатбошиси «лозимлиги тўғрисида» сўзларидан кейин «ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда» сўзлари билан тўлдирилсин;
д) 13-банд «ушбу шахсдан» сўзларидан кейин «мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда» сўзлари билан тўлдирилсин;
е) 15-банддаги «Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва» сўзлари «Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) илова белгисидаги «илова» сўзи «1-илова» сўзи билан алмаштирилсин;
з) қуйидаги мазмундаги 2 — 5-иловалар билан тўлдирилсин:
«Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Маъмурий қамоққа олинган шахслардан олинган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ашёларни қайд этиш
ДАФТАРИ
Т/р
Шахснинг Ф.И.О.
Шахсдан олиб қўйилган муҳим нарсалар қайд этилган ҳужжат тури ва санаси
Сақлаш учун қабул қилинган муҳим нарсаларнинг сони, тури, тавсифлари ва идентификация рақамларининг ҳужжатда улар ҳақида қайд этилган маълумотлар билан мослиги ёки тафовутлар мавжудлиги
ҳақиқатдан ҳам туман (шаҳар) ________________________________________________ _____________________________________________________________________нинг
(жиноят ишлари бўйича суди судьяси, ҳарбий комендант, ички ишлар органи бошлиғи)
қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг ________________-моддаси(лари)да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун тайинланган «____» сутка маъмурий қамоқ жазосини ўташ давомида «____» кун мобайнида ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб этилиши орқали махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ бўлган ____________________________________________________ сўм
(сумма рақам ҳамда ҳарфларда акс эттирилади)
миқдоридаги харажатларни махсус қабулхонанинг _______________________________
(махсус ҳисобварақ акс эттирилади)
ҳисобварағига тўлиқ миқдорда қоплади.
____________ вилояти ИИБ Махсус қабулхона бошлиғи
Махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ _______________________________________
(сумма сақланган шахс томонидан тўлдирилади)
сўм миқдоридаги харажатларни тўлиқ қоплаганлигим тўғрисидаги маълумотномани қабул қилиб олдим.
_________________
________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Фуқаро _______________________________га
(маъмурий қамоқни ўтаган шахснинг Ф.И.О.)
БИЛДИРИШНОМА
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг _____________-моддаси(лари)да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жиноят ишлари бўйича _______________________туман (шаҳар) _____________________________________________________________________нинг
(жиноят ишлари бўйича суди судьяси, ҳарбий комендант, ички ишлар органи бошлиғи)
қарорига асосан 20___ йил «___» ____________ дан 20___ йил «___» ____________ га қадар махсус қабулхонада сақланганлигингиз учун _______________________________ ________________________________________________________________________
(суд, ҳарбий комендант, ички ишлар органи бошлиғи)
томонидан ундирилиши белгиланган _____________________ сўмнинг _________________ сўм миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 июлдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди талабларига мувофиқ бир банк иш куни мобайнида қопланиши лозимлиги маълум қилинади.
Махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлардан тўланмай қолган ________________________________________________ сўмни бир банк иш куни мобайнида қоплаш тўғрисида расман огоҳлантирилдим.
_________________
________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
_____________________ вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхона бошлиғи _________________ ________________________________(Ф.И.О.)га фуқаро (Ф.И.О., туғилган санаси, доимий яшаш манзили, уяли телефон рақами, паспорт серияси ва берилган вақти кўрсатилади)
А Р И З А
_____________ вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонада сақланган фуқаро __________ _______________________________________________________________________га
(жиноят ишлари бўйича суди судьяси, ҳарбий комендант, ички ишлар органи бошлиғи)
томонидан ундирилиши белгиланган махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ __________________________ сўм миқдоридаги харажатларни бир банк иш куни мобайнида ўз маблағим ҳисобидан қоплашга рухсат беришингизни сўрайман.
_________________
_____________
_________________________
(ариза ёзилган сана)
(имзо)
(Ф.И.О)
».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2023 й., 09/23/459/0690-сон)