toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжат 18.07.2005 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан хорижий валютада ундириладиган божлар ставкалари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар тарифлари V бўлимида:
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Хўжалик судларида кўриладиган мулк тусидаги низоларга оид ишлар бўйича, даъво қиймати:

1 млн. сўмга тенг миқдоргача бўлганда‎

даъво қийматининг 3 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда:‎

1 млн. сўмдан 10 млн сўмгача тенг бўлган миқдордан
‎ юқори бўлганда‎

даъво қийматининг 2 фоизи миқдорида;‎

10 млн. сўмга тенг миқдордан юқори бўлганда‎

даъво қийматининг 1 фоизи миқдорида»;‎
б) 2-банд чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 январдаги 56-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 3-банди чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 18 июль,
161-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 210-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)