Кейинги йилларда мамлакатимизда крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, қонунчилик ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибини, мазкур соҳада фаолиятни амалга оширишга доир лицензиялар берганлик учун давлат божи миқдорларини ва уни тўлаш тартибини белгиловчи, крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш бўйича ваколатли орган этиб белгиланган.
Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият турлари сифатида майнинг ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолияти белгиланган ҳамда фаолиятнинг мазкур турлари лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари асосида амалга оширилиши қайд этилган. Хизматлар провайдерлари турлари сифатида крипто-биржа, майнинг-пул, крипто-депозитарий ва крипто-дўкон белгиланган.
Шу муносабат билан «
Давлат божи тўғрисида»ги ва «
Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига лицензияланадиган фаолиятнинг янги турлари ва кичик турлари (крипто-биржа, майнинг-пул, крипто-депозитарий ва крипто-дўкон) ҳамда рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжат асосида амалга ошириладиган майнинг фаолияти белгиланишини, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш масалаларига доир ваколатлари мустаҳкамланишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ушбу Қонун крипто-активлар айланмаси соҳасини янада ривожлантиришга ҳамда мазкур соҳада лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, №2, 103-модда, №3, 186-модда, №4, 265, 269-моддалар)
24-моддаси куйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олаётган юридик шахслар давлат божини Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан белгиланадиган миқдорда ва тартибда тўлайди».
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги УРҚ-701-сонли
Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, №3, 185-модда) куйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1)
1-модда куйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу Қонуннинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг ваколатларига тааллуқли бўлган лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тегишли фаолият соҳаларидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади»;
2)
1-илованинг 7-позицияси куйидаги таҳрирда баён этилсин:
3)
2-илова куйидаги мазмундаги 122-позиция билан тўлдирилсин:
I бўлимининг 6-позицияси куйидаги таҳрирда баён этилсин:
II бўлими куйидаги мазмундаги 112-позиция билан тўлдирилсин:
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.