toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжат 18.07.2005 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 27 сентябрдаги ПФ-3491-сонли Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 18 июль,
ПФ-3625-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2005 йил 18 июлдаги ПФ-3625-сонли фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада мусиқий таълимни, маданият ва санъат ўқув юртлари фаолиятини яхшилаш тўғрисида» 1996 йил 31 декабрдаги ПФ-1692-сонли Фармони 1-бандининг учинчи хатбоши, 2-бандининг биринчи хатбоши ва 3-бандининг биринчи хатбошидаги «Маданият ишлари» деган сўзлар «Маданият ва спорт ишлари» деб ўзгартирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармони билан тасдиқланган, Экспорт қилиниши тақиқланган буюмлар ва маҳсулотлар рўйхати 10-бандидаги «Маданият ишлари» деган сўзлар «Маданият ва спорт ишлари» деб ўзгартирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 12 январдаги ПФ-1913-сонли Фармони 5-бандидаги «Маданият ишлари» деган сўзлар «Маданият ва спорт ишлари» деб ўзгартирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон театр санъатини ривожлантириш тўғрисида» 1998 йил 26 мартдаги ПФ-1980-сонли Фармони 6-бандидаги «Маданият ишлари» деган сўзлар «Маданият ва спорт ишлари» деб ўзгартирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сонли Фармони билан тасдиқланган Республика давлат бошқаруви органлари рўйхатида:
а) I бўлимнинг 8-бандидаги «Маданият ишлари» деган сўзлар «Маданият ва спорт ишлари» деб ўзгартирилсин;
б) II бўлимнинг 9-банди чиқариб ташлансин; 10-банд 9-банд деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 203-модда; 2008 й., 14-15-сон, 95-модда)