Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Тўқимачилик саноати корхоналарининг мавжуд имкониятларини тўлиқ сафарбар этиш, уларнинг экспорт салоҳиятини янада ошириш мақсадида:
1. Газлама, трикотаж мато ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарни револьвер кредитлаш асосида айланма маблағ билан таъминлаш учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига буюртмаларга асосан 2023 йилда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қўшимча 50 миллион АҚШ доллари 2026 йил 1 январга қадар қайтариш шарти билан йиллик 4 фоиз ставкада ажратилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 январдаги «Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2-сон
Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 январдаги «Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар
иккинчи хатбошидаги «2023 йилда 50 миллион АҚШ доллари ва 2024 йилда 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 2026 йил 1 январга қадар қайтариш шарти билан йиллик 4 фоиз ставкада» сўзлари «2023 йилда 100 миллион АҚШ доллари ва 2024 йилда 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 2024 йил августдан бошлаб 2026 йил 1 январга қадар қайтариш шарти билан йиллик 4 фоиз ставкада» сўзлари билан алмаштирилсин;