Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сон «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1999 йил 10 апрелда 012-2/308-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтиш пунктларида тиббий назорат (санитария назорати) тўғрисидаги
низом (рўйхат рақами 927, 2000 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 10-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.