Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги 27 ва 103-сон «Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига (рўйхат рақами 2522, 2013 йил 13 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 46-сон, 608-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Қарорнинг
муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги ва «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сон «Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:».
а) VIII бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«VIII. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар, 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар, 1941 — 1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари, Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган — ногиронлиги бўлган шахслар, байналмилалчи жангчилар, ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар учун».
б)
изоҳдаги «уруш ногиронлари ва қатнашчилари» деган сўзлар «уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.