Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг
1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 17 октябрдаги 12-сон қарори (рўйхат рақами 3197, 2019 йил 19 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2019 й., 10/19/3197/4037-сон) билан тасдиқланган Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
5-банддаги «Давлат солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
16-банддаги «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» деган сўзлар «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3.
20-банддаги «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг» деган сўзлар «Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.