1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари учун айрим номли давлат стипендиялари жорий этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
жисмоний маданият ва спорт йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари охирги икки курсида ўқиётган талабаларга Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендиясини тайинлаш;
тарих ва география йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари охирги икки курсида ўқиётган талабаларга Бобур номли давлат стипендиясини тайинлаш;
Паҳлавон Маҳмуд ҳамда Бобур номли давлат стипендиялари миқдорини белгилаш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 14 август,
384-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 384-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида» 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига 3-иловада:
«2. Олий таълим муассасалари бакалавриат босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари Ўзбекистон Республикасидаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари, шу жумладан, қўшма таълим дастурларида бутун ўқиши давомида фақат аъло баҳоларга ўқиётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган охирги курс талабаларига тайинланади ва тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиялари ҳар бир олий таълим муассасасининг бакалавриат босқичидаги бир нафар битирувчи курс талабасига тайинланади ва тўланади.
Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий ва Ислом Каримов номли давлат стипендиялари (кейинги ўринларда — номли давлат стипендиялари) Ўзбекистон Республикасидаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари, шу жумладан, қўшма таълим дастурларининг охирги икки курсида ўқиётган талабаларга тайинланади ва тўланади.
Бобур номли давлат стипендияси тарих ва география йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикасидаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари, шу жумладан, қўшма таълим дастурларининг охирги икки курсида ўқиётган талабаларга тайинланади ва тўланади. Бунда ушбу номли давлат стипендияси сони тарих ва география йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари учун алоҳида биттадан белгиланади.
Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жисмоний маданият ва спорт йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикасидаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари, шу жумладан, қўшма таълим дастурларининг охирги икки курсида ўқиётган талабаларга тайинланади ва тўланади. Бунда ушбу номли давлат стипендияси сони жисмоний маданият ва спорт йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари учун алоҳида биттадан белгиланади.
Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари, шу жумладан, қўшма таълим дастурларининг охирги икки курсида ўқиётган талабаларга тайинланади ва тўланади. Бунда ушбу номли давлат стипендиялари сони Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳар бир олий таълим муассасаси учун Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари бўйича алоҳида биттадан белгиланади»;
«13. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари танловларида ғолиб бўлган талабаларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири томонидан тасдиқланган қуйидаги гувоҳномалардан бири берилади:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси соҳиби»;
«Беруний номли давлат стипендиясининг соҳиби»;
«Ибн Сино номли давлат стипендиясининг соҳиби»;
«Навоий номли давлат стипендиясининг соҳиби»;
«Улуғбек номли давлат стипендиясининг соҳиби»;
«Имом ал-Бухорий номли давлат стипендиясининг соҳиби»;
«Ислом Каримов номли давлат стипендиясининг соҳиби»;
«Бобур номли давлат стипендиясининг соҳиби»;
«Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендиясининг соҳиби»;
«Тўлепберген Қаипбергенов номли давлат стипендиясининг соҳиби»;
«Ибройим Юсупов номли давлат стипендиясининг соҳиби».