toggle_night_mode
Ҳужжат 10.08.2023 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг
буйруғи
Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлигига номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 9 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3041-1]
1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 26 июндаги 6-сон қарори (рўйхат рақами 3041, 2018 йил 21 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.07.2018 й., 10/18/3041/1551-сон) билан тасдиқланган Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлигига номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. АБДУХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 22 июль,
МН-9-сон
Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 22 июлдаги MH-9-сон буйруғига
ИЛОВА
Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлигига номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади)» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 6-банддаги «Қўмитанинг» деган сўз «Вазирликнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 9, 15 ва 20-бандлардаги «Қўмита» деган сўз «Вазирлик» деган сўз билан алмаштирилсин.
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
5. 12-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 10/23/3041-1/0584-сон)