Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сон «Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги ПҚ-4899-сон «Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 октябрдаги 643-сон «Гематологик ва онкологик касалликларга чалинган беморларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 12 майдаги 6-сон буйруғи (рўйхат рақами 3303, 2021 йил 12 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.05.2021 й., 10/21/3303/0456-сон) билан тасдиқланган Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари
номенклатурасига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 3-позициянинг «Қўшимча ёки чуқурлаштирилган тайёргарлик талаб этадиган мутахассисликлар» устунидаги «Тиббий-меҳнат экспертизаси» деган сўзлар «Тиббий-ижтимоий экспертиза» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 25-позициянинг «Қўшимча ёки чуқурлаштирилган тайёргарлик талаб этадиган мутахассисликлар» устуни қуйидаги таҳрирдаги позициялар билан тўлдирилсин:
3. 54-позициянинг «Қўшимча ёки чуқурлаштирилган тайёргарлик талаб этадиган мутахассисликлар» устуни қуйидаги таҳрирдаги позициялар билан тўлдирилсин: