Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги Қонунининг
35-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 28 майдаги 44-сон «Солиқ маслаҳати миллий стандарти (2-сонли СММС) «Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига) тақдим этиш тартиби»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги
буйруғига (рўйхат рақами 2375, 2012 йил 28 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 26-27-сон, 299-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Буйруқнинг
номи ва
1-бандидаги «солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тузиш ва» деган сўзлар «солиқ маслаҳатига оид хулосани тузиш ҳамда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
a)
номидаги «солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тузиш ва» деган сўзлар «солиқ маслаҳатига оид хулосани тузиш ҳамда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б)
муқаддимадан «Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, 9-сон, 497-модда) мувофиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
в)
1-банддаги «солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тузиш ва» деган сўзлар «солиқ маслаҳатига оид хулосани тузиш ҳамда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г)
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Ҳисоботнинг ҳар бир саҳифаси солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатган солиқ маслаҳатчиси, солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланади ва мазкур ташкилотнинг муҳри (мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланади.»;
д) III
1 бобнинг
номи қўйидаги таҳрирда баён этилсин:
«III1 боб. Солиқ маслаҳатига оид хулоса»;
«Солиқ маслаҳатига оид хулоса (кейинги ўринларда хулоса деб юритилади) — солиқ маслаҳатига доир шартномада назарда тутилган хизматларни кўрсатган солиқ маслаҳатчисининг фикрини ўз ичига олган ҳужжат.»;
иккинчи хатбошидаги «Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосаси» деган сўзлар «Солиқ маслаҳатига оид хулоса» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
з)
124-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«124. Хулоса солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатган солиқ маслаҳатчиси, солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланади ва мазкур ташкилотнинг муҳри (мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланади.».