1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.07.00 Нафақалар, компенсация тўловларини ва моддий ёрдамни, имтиёзлар ва ижтимоий хизмат кўрсатишни молиялаштириш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.01.00 Умумий масалалар]
Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчиллигини таъминлаш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда пенсия ва нафақалар миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлмаслигини таъминлаш мақсадида:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармонининг 2-банди.
боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 568 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 198 000сўм этиб белгилансин;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 330-моддаси.
боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 568 000 сўм этиб белгилансин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўлансин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 44-сон «Давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.12.00 Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти (шунингдек, 06.03.05.00га қаранг);
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.16.00 Пенсияларни тайинлаш ва тўлаш]
2.Пенсиялар ва нафақалар миқдорларини ошириш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплансин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ушбу Фармоннинг мақсади, вазифалари ва ундан кутилаётган натижаларни оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.
4.Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев белгилансин.
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.