toggle_night_mode
Ҳужжат 25.07.2023 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг янги тартибини белгилаш;
спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш;
спорт паспортининг янги шаклини тасдиқлаш ва кўрсатилган давлат хизмати учун тўловлар миқдорини уч бараварга камайтириш;
спорт паспортининг амал қилиш муддатини 3 йилдан 5 йилга узайтириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга спорт паспорти учун тўловларда 50 фоиз миқдорида имтиёз қўллаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори.
2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизмати фақат давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатилади.
3. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда:
«ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимини ЯИДХП ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин;
давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
давлат хизматларини кўрсатиш учун тўловлар Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилишини йўлга қўйсин;
давлат хизматлари марказлари ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
4. Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаси.
5. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 24 июль,
309-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 июлдаги 309-сон қарорига
ИЛОВА
Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент мунтазам спорт билан шуғулланувчи спортчига (кейинги ўринларда — ариза берувчи) спорт паспортини бериш, алмаштириш (янгисини бериш) ва ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
спортчи — танлаган спорт тури ёки турлари билан мунтазам шуғулланадиган, доимо ўзининг спорт маҳоратини ошириб борадиган ва спорт тадбирларида қатнашадиган жисмоний шахс;
спорт мусобақаси — спортчилар ёки спортчилар жамоалари ўртасида ҳар хил спорт турлари (спорт дисциплиналари) бўйича мусобақанинг энг яхши иштирокчисини аниқлаш мақсадида жисмоний тарбия ёки спорт тадбирининг ташкилотчиси томонидан тасдиқланган низом (регламент) бўйича ўтказиладиган беллашув;
спорт паспорти — ягона намунадаги ҳужжат бўлиб, спортчининг жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига мансублигини ҳамда унинг спорт малакасини тасдиқлайди;
спорт тадбирлари — спорт мусобақаларини, ўқув-машқ жараёнини ва спортчилар иштирокида спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш бўйича бошқа тадбирларни ўз ичига оладиган тадбирлар;
спорт ташкилоти — фаолиятнинг асосий тури сифатида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс ёки бошқа юридик шахснинг таркибий бўлинмаси;
спорт тури — жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури бўлиб, у инсоннинг спорт мусобақаларига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўриши билан ажралиб туради, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидаларга, низомга (регламентга) эга бўлади;
тренер — тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун малака сертификатига эга бўлган ҳамда ўқув-машқ, оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни, шунингдек, спорт натижаларига эришиш учун беллашув фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи жисмоний шахс;
ягона электрон бошқарув тизими — спортчиларга оид электрон маълумотлар базасини шакллантириб бориш ҳамда улар тўғрисидаги маълумотларни доимий янгилаб бориш имкониятларини ўз ичига олган спорт соҳасидаги «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизими.
3. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ваколатли орган томонидан кўрсатилади.
4. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
5. Спорт паспорти иккинчи ўсмирлар спорт разрядидан паст бўлмаган разрядга эга бўлган, тегишли спорт тури (бир ёки бир неча) билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётган ва спорт мусобақаларида доимий равишда иштирок этувчи спортчига берилади.
6. Cпорт паспортининг амал қилиш муддати 5 йил.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Спорт паспортида қуйидагилар кўрсатилади:
спортчининг фамилияси, исми, отасининг исми;
жинси;
туғилган санаси;
спортчининг жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига мансублиги;
танланган спорт тури ёки спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари;
спорт унвонлари ва спорт разрядлари берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш учун зарур нормалар ҳамда талаблар бажарилганлигини тасдиқловчи маълумотлар;
спортчи тиббий текширувдан ўтганлиги тўғрисидаги белги;
спорт мусобақаларида эришилган натижалар;
спортчининг спорт дисквалификацияси тўғрисидаги маълумотлар;
давлат мукофотлари ва бошқа шаклдаги рағбатлантиришлар тўғрисидаги маълумотлар;
тренернинг фамилияси, исми, отасининг исми;
танланган спорт тури ёки спорт турларининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бошқа маълумотлар.
8. Спортчининг жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига мансублиги уларнинг ўртасида тузилган меҳнат шартномаси асосида ёки спортчининг жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига аъзолиги асосида аниқланади.
9. Спорт паспортидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
бир жисмоний тарбия ва спорт ташкилотидан бошқасига ўтишда;
спорт мусобақаларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишда;
тиббий текширувдан ўтишда;
спорт унвонлари ва спорт разрядларини олиш учун зарур бўлган нормалар ҳамда талабларнинг бажарилишида;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда.
10. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки электрон тарзда ЯИДХП тизимидан рўйхатдан ўтади.
12. Aриза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда, мустақил равишда мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги маълумотнома-анкетани тўлдиради.
Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилганда эса, унинг маълумотнома-анкетаси давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг реал вақт режимида ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
16 ёшга тўлмаган спортчилар учун уларнинг ота-онаси ёки қонуний вакили томонидан мурожаат қилинади.
Маълумотнома-анкетага 16 ёшга тўлмаган шахсларнинг электрон шаклда 3х4 ўлчамли оқ фондаги фотосурати ҳамда қонуний вакилнинг шахсий идентификация рақами (ЖШИР) ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, ариза берувчи томонидан тизимга юкланган фотосуратнинг сифати ва ҳаққонийлигига ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Маълумотнома-анкетага ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар киритилиб, унга илова қилинадиган ҳужжат расмийлаштирилганидан сўнг ариза берувчи уни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (электрон имзо, дактилоскопия, ягона идентификация тизимидаги логин ва пароль, мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Aриза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, маълумотнома-анкетани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
13. Аризага илова қилинган ҳужжатлар ва улардаги маълумотларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги давлат хизматлари маркази ходими томонидан текшириб олинади.
14. Ариза давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилганда, ариза берувчидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1/6 (олтидан бир) қисми миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ариза ЯИДХП орқали тақдим этилганда, ариза берувчидан давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида йиғим тўланади.
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида белгиланган йиғим миқдорининг 50 фоизи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Тўловлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилганда:
20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
0,5 фоизи «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қолган маблағлар ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:
10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
16. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг маълумотнома-анкетаси кўрилмасдан қолдирилади.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, тўлов суммаси ташкилот ёки талабгорга қайтариб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Спорт паспортини бериш учун тўланган йиғим суммаси ариза берувчининг ёзма мурожаатига асосан ваколатли орган томонидан унга тўлиқ қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
ариза берувчи томонидан маълумотнома-анкетада ҳақиқий бўлмаган ва нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши;
давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик (мурожаат қилинган вақтда маълумотлар қайта тўғриланган ҳолатлар бундан мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
спорт паспортини олиш учун белгиланган талаблар бажарилмасдан маълумотнома-анкетанинг тақдим этилиши.
Давлат хизмати кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
18. Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат қилганда, унинг маълумотнома-анкетаси автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
19. Ваколатли орган ариза келиб тушган кундан бошлаб бир кун муддатда:
маълумотнома-анкетада кўрсатилган маълумотларни текширади;
спортчи ҳақидаги тегишли маълумотларни ягона электрон бошқарув тизимига киритади;
спорт паспортини мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда ва тавсифда расмийлаштиради;
спорт паспортини ягона электрон бошқарув тизимида қайд қилади;
спорт паспорти расмийлаштирилгандан сўнг ариза берувчи ёки унинг қонуний вакилини бу ҳақда электрон тарзда хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Ваколатли орган томонидан ариза берувчи электрон тарзда хабардор қилинганидан бошлаб беш кун муддатда почта хизмати орқали тайёр бўлган спорт паспорти спорт ташкилотига етказиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Спорт ташкилоти томонидан спорт паспорти қабул қилиб олинган вақтдан бошлаб бир кун муддатда спортчига ёки унинг қонуний вакилига топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Спорт паспорти расмийлаштирилганда, ваколатли орган томонидан спортчи ҳақидаги бошланғич маълумотлар ягона электрон бошқарув тизимига киритилади.
23. Спортчи тўғрисидаги маълумотлар ўзгарганда, ушбу маълумотлар спортчи мансуб бўлган тегишли спорт ташкилоти томонидан доимий янгиланиб, ягона электрон бошқарув тизимига киритиб борилади.
24. Ягона электрон бошқарув тизимига киритилган спортчига оид янгиланган маълумотларнинг хаққонийлиги ва тўғрилигига мазкур маълумотларни киритган ташкилот жавобгар ҳисобланади.
25. Спорт паспорти қуйидаги ҳолларда алмаштирилади (янгиси берилади):
спортчининг фамилияси, исми ва (ёки) отасининг исми ўзгарганда;
спорт паспортининг амал қилиш муддати тугаганда;
спорт паспорти йўқотилганда;
спорт паспорти эскирганда ёки яроқсиз ҳолга келганда (ундан фойдаланиш имкони бўлмаганда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Спорт паспорти уни илк маротаба олиш тартиби билан бир хил тартибда алмаштирилади (янгиси берилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Ягона электрон бошқарув тизими ва ундан фойдаланиш тартиби
27. Ягона электрон бошқарув тизими марказлаштирилган ҳолда ваколатли орган томонидан юритилади.
28. Ваколатли орган ягона электрон бошқарув тизимининг доимий ишлашини таъминлаш мақсадида:
спорт ташкилотлари ягона электрон бошқарув тизимида ўз шахсий кабинетлари орқали спортчиларга тегишли маълумотларни киритиб, доимий янгилаб боришни ҳамда маълумотларнинг ҳимояланишини;
ягона электрон бошқарув тизимин маълумотлар базасининг шаклланишини ҳамда маълумотларнинг ўзаро алмашинувини;
автоматлаштирилган ҳолда маълумотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, умумлаштириш ва фойдаланувчиларга тизимдан маълумотлар тақдим қилинишини;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, тизимнинг техник ва дастурий воситалари узлуксиз ишлашини;
тизимидан фойдаланувчиларни рўйхатга олишни ва уларнинг ягона электрон бошқарув тизимига уланишини таъминлайди.
29. Ягона электрон бошқарув тизими фойдаланучиларига ягона электрон бошқарув тизимига тегишли маълумотларни киритиш ва улардан фойдаланиш учун ваколатли орган томондан тизимга кириш имконияти яратилади.
30. Спортчининг спорт паспортидаги янгиланган маълумотлар ахборотни криптографик ҳимоялаш воситаларидан, шу жумладан, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, маълумот узатиш воситалари (алоқа каналлари, интернет тармоғи) орқали ягона электрон бошқарув тизимига киритилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
31. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
32. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари мазкур Регламент талабларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилишини доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
33. Ариза берувчи спорт паспортини бериш асоссиз рад этилганда, шунингдек, спорт паспортини берувчи ваколатли орган ходимларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
34. Спортчилар тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи (халқаро спорт федерация ёки ассоциациялари талаблари бўйича жорий этиладиган ҳужжатлар бундан мустасно) бошқа ҳар қандай спорт паспортини жорий этиш қатъиян тақиқланади.
35. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Спорт паспортини олиш учун давлат хизматлари марказига ёки электрон тарзда ЯИХДП орқали мурожаат қилади.

2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлайди.

1. Ўз хоҳишига кўра

2. Мурожаат қилинганда

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Маълумотнома-анкетани ваколатли органга юборади.

Реал вақт режимида

3-босқич

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

1. Спортчининг маълумотнома-анкетасида кўрсатилган маълумотларни текширади, спортчи ҳақидаги тегишли маълумотларни ягона электрон бошқарув тизимига киритади, спорт паспортини расмийлаштиради, ягона электрон бошқарув тизимида қайд қилади, ариза берувчи ёки унинг қонуний вакилини электрон тарзда хабардор қилади.

2. Спорт паспортини спорт ташкилотига етказади.

1. Бир кун муддатда

2. Беш кун муддатда

4-босқич

Спорт ташкилоти

Спорт паспортини спортчига ёки унинг қонуний вакилига топширади.

Бир кун муддатда

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

МАЪЛУМОТНОМА-АНКЕТА

Спортчи ҳақида маълумотлар

Фамилияси _____________________________________________________________

Фотосурат ўрни

(3х4 ўлчамли)

Исми ___________________________________________________________________
Отасининг исми _______________________________________________________
Туғилган санаси_________________________________________________________

(кун, ой, йил)

Жинси Эркак________ Аёл________
ЖШИР ________________________________________________________________________________________

(шахснинг фуқаролик паспорти ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси маълумоти)

Серия рақами __________________________________________________________________
Берилган санаси __________________________________________________________________

(кун, ой, йил)

Амал қилиш муддати __________________________________________________________________

(кун, ой, йил)

Ким томонидан берилган‎ __________________________________________________________________
Яшаш манзили __________________________________________________________________
______________________________________________________________________________________________
Телефон рақами Мобил ________________________ Уй ________________________________
Таълим муассасаси (агар таълим муассасасида таҳсил олаётган бўлса) _____________________________________
_____________________________________________________________________________________________

Давлат мукофотлари ва бошқа шаклдаги рағбатлантиришлар ҳақида маълумот

_____________________________________________________________________________________________
_____________________________________________________________________________________________

Ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг қонуний вакили ҳақида маълумот

_____________________________________________________________________________________________
Боланинг қонуний вакили Ф.И.О.‎ ‎ _____________________________________________________________
ЖШИР _________________________________________________________________________
Телефон рақами _____________________________________________________________________
Электрон почта манзили‎ ‎ _____________________________________________________________________
Яшаш жойи _____________________________________________________________________________

Спортчининг тренери ҳақида маълумот

Тренерининг Ф.И.О. _________________________________________________________________________
Тренернинг иш жойи _________________________________________________________________________
Тренернинг телефон рақами Мобил ____________________ Уй ___________________________
Тренер спортчини қабул қилган санаси _____________________________________________________________

(кун, ой, йил)

Танланган спорт тури (турлари) ва спорт турининг тармоқлари ҳақида маълумот

Танланган спорт тури (турлари) ва тармоқлари ______________________________________________________
Спорт тури билан шуғулланишни бошлаган санаси ___________________________________________________

(кун, ой, йил)

Спортчининг спорт разряди (спорт унвони) _________________________________________________________
Спорт разрядини (спорт унвони) олган санаси _______________________________________________________

Спортчи мансуб бўлган жисмоний тарбия ва спорт ташкилоти ҳақида маълумот

_____________________________________________________________________________________________

(жисмоний тарбия ва спорт ташкилотининг номи ва жойлашган манзили)

_____________________________________________________________________________________________
Спортчи жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига аъзо бўлган сана _______________________________________

(кун, ой, йил)

Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О. ____________________________________________________________________

Спортчининг спорт мусобақаларидаги иштироки ва эришган ютуқлари ҳақида маълумот

Т/р‎‎

Спорт мусобақасининг номи
‎(мақоми)‎‎

Сана‎‎

Кўрсатилган натижа‎‎
‎(норматив)

Эришилган ўрин‎‎

1.‎‎

‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

2.‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

…‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
Изоҳ. Агар ариза ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг қонуний вакили (ота-онаси бўлмаган) томонидан берилса, маълумотнома-анкетага унинг қонуний вакил эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Спорт паспортининг
ТАВСИФИ
Спорт паспорти халқаро стандартлар асосида ID-карта шаклида пластикдан тайёрланади. Пластикдан тайёрланган паспорт ўлчами 54х86 миллиметрни ташкил этади. Паспортнинг ранги — оч яшил. Лотин ёзувидаги давлат тилидан фойдаланилади. Серия рақами учта ҳарфдан ва еттита рақамдан иборат бўлади.
Спорт паспортида жисмоний шахснинг идентификация рақами (ЖШИР) ва қурилмалар ўртасида маълумотларни симсиз алоқа воситалари орқали амалга ошириш имконини берувчи махсус электрон белги (NFC smart card) бўлади.
Спорт паспортининг пластик шакли қуйидаги ҳимоя воситаларига эга:
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири шаклидаги голограмма, у нишабликнинг турлича бурчагида ўз шаклини ўзгартиради;
микроматн — «SPORT PASPORTI Спортивный паспорт Sports passport», ўлчами максимум 30 микрон;
ультрабинафша қоплама;
паспортнинг олд ва орқа томонларида 5 қаторли горизонтал, тўлқинсимон чизиқ шаклдаги «Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi» 40 — 70 мкм қалинликдаги тўлқинли чизиқларнинг қалин тармоғи шаклидаги нақш;
паспортнинг олд томони юқори қисми «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI YOSHLAR SIYOSATI VA SPORT VAZIRLIGI» логотипи билан тасвирланади, горизонал кўринишда «SPORT PASPORTI» ва паспорт рақами ёзилади, паспортда 3х4 ўлчамли оқ фондаги спортчининг фотосурати ва унинг устидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби туширилади, фотосуратнинг ўнг томонида спортчининг фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШИР ва паспорт берилган санаси ҳамда амал қилиш муддати ҳамда қуйи қисмида спорт паспортининг серия рақами ёзилади (сериянинг биринчи ҳарфи лотин алифбосидаги «S» ҳарфи билан бошланади), паспортнинг ўнг томони қуйи қисмида спортчининг махсус ҳимоя QR коди жойлашади.
Паспортнинг орқа томони юқори қисмида «USHBU SPORT PASPORTI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI YOSHLAR SIYOSATI VA SPORT VAZIRLIGI TOMONIDAN BERILGAN» деган сўзлар ҳамда спорт паспортидан фойдаланиш учун эслатма ёзилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2023 й., 09/23/309/0520-сон; 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон; 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон; 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)