toggle_night_mode
Ҳужжат 24.07.2023 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
«Суғурталовчининг муваққат маъмурияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 24 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2058-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 20 ноябрдаги 108-сон «Суғурталовчининг муваққат маъмурияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2058, 2009 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 582-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 14 июль,
58-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 14 июлдаги 58-сон буйруғига
ИЛОВА
«Суғурталовчининг муваққат маъмурияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқнинг муқаддимасидан «(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
а) муқаддимадан «Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) мувофиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
б) 3-банддаги «Молия вазирлигининг (бундан буён матнда Молия вазирлиги деб юритилади)» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) 8-банддаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «ваколатли давлат органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 17-банддаги «(Молия вазирлиги, суғурталовчини тугатиш тўғрисидаги Молия вазирлигининг аризаси йўлланган суд ва суғурталовчи учун биттадан)» деган сўзлар «(ваколатли давлат органи, суғурталовчини тугатиш тўғрисидаги ариза йўлланган суд ва суғурталовчи учун биттадан)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 18-банддаги «Молия вазирлигига» ва «Молия вазирлигининг аризаси» деган сўзлар тегишли равишда «ваколатли давлат органига» ва «ариза» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
е) 20-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Молия вазирлигининг» деган сўзлар «ваколатли давлат органининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2023 й., 10/23/2058-2/0516-сон)