Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 305-сон «Актуарий малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 7 апрелдаги 42-сон «Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғига (рўйхат рақами 1975, 2009 йил 26 июн) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 309-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Буйруқнинг
муқаддимасидан «(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
а)
муқаддимадан «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) мувофиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
б) 2-банднинг
иккинчи хатбошисидан «махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
в) 26-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади)» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г)
27-банддаги «Агентликка» деган сўз «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.