toggle_night_mode
Ҳужжат 19.07.2023 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидаларига (ЎзР АҚ-160) ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 19 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1734-8]
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 10 сентябрдаги 138-сон буйруғи (рўйхат рақами 1734, 2007 йил 29 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 44-сон, 448-модда) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари»га (ЎзР АҚ-160) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 23 июнь,
13-сон
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сон буйруғига
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари»га (ЎзР АҚ-160) киритилаётган ўзгартиришлар
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзавиация» агентлиги – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги»;
ўн бешинчи хатбошидаги «Дававианазорат» деган сўз «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 4, 17, 24 ва 25-бандлардаги, 26-банднинг биринчи хатбошисидаги, 28, 32, 33, 37, 38, 39, 452, 453 ва 46-бандлардаги, 50-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 51-банддаги, 54-банднинг «в» кичик бандидаги ва 55-банддаги «Дававианазорат» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 9-банднинг биринчи хатбошисидаги, 10, 30 ва 36-бандлардаги, 43-банднинг «в» кичик бандидаги ва 57-банднинг «д» кичик бандидаги «Дававианазоратга» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Сертификатлаш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар «Ўзавиация» агентлиги томонидан кўриб чиқилиши учун асос ҳисобланади. «Ўзавиация» агентлигига келиб тушган ариза ўша куннинг ўзида рўйхатдан ўтказилиши лозим. «Ўзавиация» агентлиги аризачига ариза рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат (белги) бериши, ариза электрон шаклда берилган тақдирда эса, ариза рўйхатдан ўтказилганлигини «Ўзавиация» агентлигининг расмий веб-сайтидаги электрон хабар билан, тегишли ёзувга ҳавола билан ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усул билан тасдиқлаши шарт.
«Ўзавиация» агентлигида аризани рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.».
биринчи хатбошидаги «Дававианазорат инспекциясига» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Дававианазорат» инспекцияси» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 22-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Дававианазоратнинг» деган сўз «Ўзавиация» агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 29-банддаги «Дававианазорат,» деган сўз «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 34-банднинг биринчи хатбошисидаги «Дававианазоратда» деган сўз «Ўзавиация» агентлигида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошидаги «Дававианазорат» деган сўз «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«г» кичик банддаги «Дававианазоратга» деган сўз «Ўзавиация» агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошидаги «Дававианазорат» деган сўз «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«б» кичик банддаги «Дававианазоратнинг» деган сўз «Ўзавиация» агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«42. Аэродром сертификатини бекор қилиш ёки амал қилишини тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарор «Ўзавиация» агентлиги раҳбари томонидан назорат текшируви ўтказиш натижалари бўйича тузилган далолатномага асосан қабул қилинади. «Ўзавиация» агентлиги тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай аэродром эксплуатантини бу ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.».
12. 451-бандда:
биринчи хатбошидаги «Дававианазорат» деган сўз «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«а», «б» ва «в» кичик бандлардаги «Дававианазоратга» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«47. Қуйидаги назорат турлари назарда тутилади:
а) «Ўзавиация» агентлиги томонидан тасдиқланган назорат режа-графигига мувофиқ режали назорат текширувлари. Режали инспекция текширувларининг даврийлиги «Ўзавиация» агентлиги томонидан аниқланади (сертификатлашлар орасидаги давр ичида камида бир марта);
б) «Ўзавиация» агентлигининг қарорига кўра аэродромнинг ушбу Қоидаларнинг талабларига жавоб бериши, сертификат берилаётганда ўрнатилган шартлар ва чеклашларнинг бажарилаётганлигини текшириб баҳолаш учун ўтказиладиган режадан ташқари инспекция текширувлари;
в) «Ўзавиация» агентлигига аэродром эксплуатанти, ҳаво кемасининг эксплуатанти томонидан бериладиган ахборотларни инспекция текшируви ўтказмасдан туриб эксперт баҳолаш.».
14. 49-банддаги «Дававианазорат инспекция» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 1-илова матнидаги «Дававианазорат» деган сўз «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4-банддаги « Дававианазоратдан» деган сўз «Ўзавиация» агентлигидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5-банддаги «Дававианазорат» деган сўз «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. 4-илова матнидаги «Дававианазорат» деган сўз «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18. 5-илова матнидаги «Дававианазорат» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. 6-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
20. 7-илова матнидаги «Дававианазорат» деган сўз «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидаларига (ЎзР АҚ-160) киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидаларига
6-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ
‎ ‎ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ АГЕНТЛИГИ ‎ ‎

‎CIVIL AVIATION AGENCY UNDER THE MINISTRY OF TRANSPORT
‎ OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

СЕРТИФИКАТ‎

CERTIFICATE

‎‎Аэродром
‎Aerodrome

‎Аэродромнинг жойлашган ўрни
‎Aerodrome location

‎Аэродром эгаси
‎Aerodrome Owner

‎Сертификат эгаси
‎Certificate Holder

‎Сертификатнинг амал қилиш муддати
‎Certificate Validity

‎Ушбу орқали аэродром сертификатлаш талабларига жавоб бериши тасдиқланади, шу жумладан:
‎‎ХФАТ (ИКAO) I-тоифаси бўйича
‎ХФАТ (ИКAO) II-тоифаси бўйича
МК қўниш — ўнг.; чап.; ўнг.
‎МК қўниш — чап.
‎‎
‎This certifies that the aerodrome complies with the certification requirements including:
‎ICAO Category I RWY R; L; R.
‎ICAO Category II RWY L.

‎Аэродром халқаро парвозлар учун яроқли.
‎The aerodrome may serve international flights.

‎Кучга кириш санаси
‎Effeсtive date
«Ўзавиация» агентлиги директори‎‎


‎_________ ‎


‎________________‎

(имзо)‎

(Ф.И.Ш)‎

М.Ў.‎

».‎

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1734-8/0498-сон)