Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2022 йил 19 февралдаги 221-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3354, 2022 йил 18 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 10/22/3354/0223-сон) билан тасдиқланган Универсал телекоммуникация хизматлари ва телекоммуникация хизматларининг айрим турлари учун тарифларни (нархларни) шакллантириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг 1-банди
еттинчи хатбошисидаги «Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар «Рақамли технологиялар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.