Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг
Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2011 йил 18 майдаги 81-сон буйруғи (рўйхат рақами 2232, 2011 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 240-модда) билан тасдиқланган Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1.
3-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
27-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига» деган сўзлар «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3.
3-илованинг матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4.
4-илованинг матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига» деган сўзлар «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.