256-моддасида иш ҳақи миллий валютада (сўмда) тўланиши ҳамда меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланганлиги, бундан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар мустасно эканлиги назарда тутилганлиги;
269-моддасида умумий қоидага кўра ходимнинг ёзма розилиги билан иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкинлиги назарда тутилганлиги, шунингдек, ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар, иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳоллари белгиланганлиги;
270-моддасига мувофиқ ҳар бир тўлов чоғида иш ҳақидан ушлаб қолинган маблағларнинг умумий суммаси ходимга ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақининг эллик фоизидан ошиши мумкин эмаслиги, бунда алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ушлаб қолиш, шунингдек, ахлоқ тузатиш ишлари тарзида жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш миқдори ходимга ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақининг етмиш фоизидан ошиши мумкин эмаслиги назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
ходим ёки унинг оиласи истеъмоли учун иш берувчи томонидан ишлаб чиқарилган ва етиштирилган озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ҳисоб-китоб қилиш;
ўзига хизмат кўрсатилиши ва уй хўжалигини юритишда кўмаклашиш мақсадида уй хизматчиларини ёллаган иш берувчилар томонидан уй хизматчиларига озиқ-овқат ва вақтинча яшаш учун уй-жой билан таъминлаш шаклида ҳисоб-китоб қилиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) иш ҳақини натура шаклида тўлаш шарти ходимнинг розилиги асосида у билан тузиладиган меҳнат шартномасида кўрсатилади. Бунда иш ҳақининг натура шаклидаги умумий суммаси 30 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас;
б) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 269 ва 270-моддаларида белгиланган талабларга асосан ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар унинг иш ҳақидан:
50 фоизгача миқдорда ушлаб қолинса — ходимга натура шаклида тўланадиган иш ҳақининг умумий суммаси 10 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас;
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.05 Ер участкасидан вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи]
4. Иш ҳақини натура шаклида тўлашда қуйидагилар тақиқланади:
ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонунчиликда Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлганда, иш ҳақини натура шаклида тўлаш;
қишлоқ хўжалиги товар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилаётган маҳсулотларнинг нархини уларнинг таннархидан юқори белгилаш;
алкоголь, тамаки маҳсулотлари, дори воситалари, каннабис ўсимлиги ҳамда қонунчиликда реализация қилиш (бериш) тақиқланган ўсимлик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ҳисоб-китоб қилиш;
уй хизматчиларини ёллаган иш берувчилар томонидан тақдим этилаётган озиқ-овқатлар нархини ва уй-жойдан вақтинча фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ҳақиқий бозор нархидан юқори нархда белгилаш.
Бунда қишлоқ хўжалиги товар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда уй хизматчиларини ёллаган иш берувчилар сифатсиз ёки истеъмолга яроқсиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқатларни, шунингдек, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ келмайдиган уй-жойни тақдим этиши мумкин эмас.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 13 июль,
286-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2023 й., 09/23/286/0470-сон)