Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 01/19-18/24, 43-сон қарори (рўйхат рақами 2038, 2009 йил 6 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 46-сон, 501-модда) билан тасдиқланган Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси ва Республика кўп тармоқли агросаноат биржаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
«биржа — олдиндан тайинланган жой ва муайян вақтда, белгиланган қоидалар асосида оммавий ва ошкора биржа савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш орқали биржа товарлари савдоси учун шарт-шароит яратадиган, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (бундан буён матнда Рақобат қўмитаси деб юритилади) томонидан берилган биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган, юридик шахсларга биржа битимларида иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этадиган ва биржа аъзолигига қабул қилиш, аъзоликни тўхтатиш, тугатиш, биржа аъзоларининг мажбуриятлари ва мулкий жавобгарлигини белгилайдиган юридик шахс;».
3. 11-банднинг
бешинчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» деган сўзлар «Рақобат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.