Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат
кодексига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 23 августдаги 64-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2506, 2013 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 37-сон, 487-модда) билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг иш вақти ва дам олиш вақти тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Мазкур Низом автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг (бундан буён матнда ҳайдовчи деб юритилади) иш вақти ва дам олиш вақтини белгилайди.».
2.
18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Ҳайдовчилар байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашлари ман этилади. Ҳайдовчиларни шу кунлари иш берувчининг буйруғи билан ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 210 ва 212-моддаларида назарда тутилган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.
Ишланмайдиган байрам кунларида ишлаб чиқариш-техник шароитларга кўра (узлуксиз ишлайдиган ташкилотлар) тўхтатиб туриш имкони бўлмаган ишларни (хизматларни), аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати юзага келтирадиган ишларни, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларини амалга оширишга йўл қўйилади.
Байрам (ишланмайдиган) кунлари бажарилган ишлар учун ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 263-моддасига мувофиқ амалга оширилади.».