1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.08 Виждон эркинлиги]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
қарори
ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ «ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ВА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 5 июлдаги ЎРҚ-699-сонли «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
LexUZ шарҳи
Янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1998 йил 15 майдаги 97 (1878)-сонида эълон қилинган.
2. Белгилаб қўйилсинки, қонун ҳужжатлари янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ҳолга келтирилгунга қадар Ўзбекистон Республикасининг ушбу Қонунга зид бўлмаган қонун ҳужжатлари қўлланилаверади.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирликлар ҳамда идоралар ўзларининг мазкур Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги уч ой муддат ичида янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ диний ташкилотлар қайта рўйхатдан ўтишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 1 май,
619-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 100-модда)