Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 28 октябрдаги 228-сон буйруғи (рўйхат рақами 3097, 2018 йил 11 декабр) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018-й., 10/18/3097/2314-сон) билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
39-банддаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» деган сўзлар «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг техник кенгашларида, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармалари қошидаги шаҳарсозлик кенгашларида иштирок этиш;».
3.
62-банддаги «Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4.
98-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«98. Жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда — шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим.
МЖтКнинг 3321-моддасига мувофиқ ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида ушбу жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.
Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг мустақил иш ҳақи бўлмаган тақдирда, жарима уларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслардан ундириб олинади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун солинган жарима ҳуқуқбузар томонидан тегишли банкка тўланади. Ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида жаримани ундириб олинишига йўл қўйилмайди.».
«етмиш фоизини» деган сўзлар «эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;» деган сўзлар чиқариб ташлансин.