Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат
кодексига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2003 йил 9 январдаги 9-сон
буйруғи (рўйхат рақами 1222, 2003-йил 22-феврал) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 4-сон) билан тасдиқланган Олий таълим тўғрисидаги низомнинг 52-бандидаги «248 — 250; 254 — 257-моддалари» деган сўзлар «383 — 386-моддалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Дин ишлари бўйича қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.