Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 5 июлдаги 176-мҳ, 28-сон қарори (рўйхат рақами 3061, 2018 йил 28 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2018 й., 10/18/3061/1807-сон) билан тасдиқланган Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 10-банднинг
ўн иккинчи хатбошисидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича инспекцияси» деган сўзлар «Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
14 ва
141-бандлардаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар «Рақамли технологиялар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 33-банднинг
тўртинчи хатбошисидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига» деган сўзлар «Рақамли технологиялар вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 40
1-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар «Рақамли технологиялар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.