2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.83.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишини кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг
буйруғи
«Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 23 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2684-4]
1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 13-мҳ-сон «Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2684, 2015 йил 17 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 24-сон, 319-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Х. УМАРОВА
Тошкент ш.,
2023 йил 5 июнь,
2-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 5 июндаги 2-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
«Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
муқаддимадаги «1998 йил 13 майдаги 203-сон «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги» деган сўзлар «2017 йил 15 мартдаги 140-сон «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Мазкур Низом умумий ўрта таълим муассасалари (бундан буён матнда мактаб деб юритилади) ўқувчиларини синфдан синфга ва бир мактабдан бошқасига ўтказиш тартибини белгилайди.»;
б) қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
« 21. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиладиган ҳудудларда ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ амалга оширилади.»;
д) 26-банддаги «туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига» деган сўзлар «туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.