Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2002 йил 29 декабрдаги 200-сон буйруғи (рўйхат рақами 1211, 2003 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й.,1-2-сон) билан тасдиқланган Фавқулодда вазиятларда аҳолини хабарлаш учун телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
Муқаддимадаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (бундан буён матнда ФВДТ деб юритилади) — аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида ваколатларга эга бўлган ёки ушбу соҳада мажбуриятлар юкланган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг таркибий бўлинмалари, кучлари ва воситаларидан иборат тизим.»;
«Телекоммуникация оператори (бундан буён матнда оператор деб юритилади) — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида телекоммуникация (телефон алоқаси, маълумотлар узатиш, мобил алоқа, телевидение) тармоғига эга бўлган, унинг қурилиши, ишлаши, ривожланишини таъминловчи ва лицензияга асосан тегишли телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик шахс.»;
«Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш — олдиндан ўтказиладиган ҳамда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфини имкон қадар камайтиришга, бундай вазиятлар рўй берган тақдирда эса одамларнинг ҳаётини асраб қолишга ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорларини камайтиришга қаратилган тадбирлар мажмуи.»;
«Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар (бундан буён матнда ФВ деб юритилади) — муайян ҳудудда одамлар қурбон бўлишига, одамларнинг соғлиғига ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотларга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий офат ёхуд бошқа офат натижасида, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши натижасида юзага келган вазиятлар.».
3.
9-банддаги ва 4-параграф
номидаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«д» кичик банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«е» кичик банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«а» кичик банддаги «ФВ ларнинг олдини олиш ва ундаги хатти-ҳаракатлар Давлат тизими» деган сўзлар «ФВДТ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
«з» кичик банддаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси» деган сўзлар «Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 5-параграф
номидаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7.
26-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бўлинмаси раҳбарига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.