Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сон «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида «IT-visa» жорий этилганлиги ҳамда алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 25 мартдаги 7-сон буйруғи (рўйхат рақами 3355, 2022 йил 28 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2022 й., 10/22/3355/0248-сон) билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг
6-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, «IT-visa»га эга бўлган хорижий фуқаролар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари) тиббий хизматлар учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқига эга.».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.