Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 24 июндаги 33/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1987, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 352-модда) билан тасдиқланган Гидромеханизация ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг
2-бандидаги «Давлат стандартларининг» деган сўзлар «миллий стандартларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.