Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 8 майдаги 19/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1967, 2009 йил 11 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 280-модда) билан тасдиқланган Йиғма темирбетон ва бетон конструкциялар ва буюмлар ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг
3-бандидаги «давлат стандартлари» деган сўзлар «миллий стандартлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.