Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 10 декабрдаги 75/1-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2067, 2010 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Дарё транспорти ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш
қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.
1.
23-банддаги «давлат стандартлари» деган сўзлар «миллий стандартлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
24-банддаги «давлат стандартларига» деган сўзлар «миллий стандартларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.