ўзбекистон республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 20 майдаги 54-сон буйруғи (рўйхат рақами 2803, 2016 йил 20 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 25-сон, 310-модда) билан тасдиқланган Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Мазкур Йўриқнома портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартибини белгилайди.».
2. 4-банднинг
бешинчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3.
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг (бошлиқ ўринбосарининг) буйруғи билан тузиладиган ҳудудий бошқарма вакили раислик қиладиган Портловчи материалларнинг йўқолиши сабабларини техник жиҳатдан текшириш комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Комиссия йўқолган портловчи материалларнинг тури, номи, миқдори, хоссалари, йўқолган жой ва бошқа ҳолатлардан келиб чиқиб Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси вакили раислик қиладиган таркибда тузилиши мумкин.».
«тегишлича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, (бундан буён матнда ҳудудий ички ишлар органлари деб юритилади) вакили (вакиллари) (Комиссияга Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг вакили раислик қилганда — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакили (вакиллари);».
5.
12-банддаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» деган сўзлар «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6.
14-банддаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси» деган сўзлар «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 20-банднинг
тўртинчи хатбошисидаги «паспорт серияси ва рақами» деган сўзлар «паспорти ёки идентификацияловчи ID-картасининг серияси ва рақами» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига (Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси вакили Комиссия раиси бўлганда);».