Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон
Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига
1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари
2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони билан тасдиқланган Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар
рўйхатининг 2 ва 2
1-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-102-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналарнинг акция пакетлари (улушлари)
рўйхатининг 479 ва 480-позициялари чиқариб ташлансин.
3.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 583-сон
қарорида:
«2. Белгилансинки, 2023 йил 15 июндан эътиборан:
коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар жойлашган муассасаларда фаолият олиб бораётган тиббиёт ва бошқа ходимлар ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораториялари ходимларига ишлаган даври учун иш юкламаларини инобатга олган ҳолда уларнинг тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорида махсус устама тўлови амалга оширилади»;
4.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона
низомда:
4-банддан «ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги «11,25 фоизи» сўзлари «33,75 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
10-банддаги «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати» сўзлари «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддан «ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
10-банддаги «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати» сўзлари «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 октябрдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4847-сон қарорининг
1,
2,
4 ва
6-бандлари ҳамда қарорга
1 — 5-иловалар.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 майдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5124-сон қарорининг
1-банди.